UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  0 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  1 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  13 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37

"Навбаҳор" фарм ва U-21 жамоалари учун замонавий қароргоҳ барпо этилди Янгиликлар

"Навбаҳор" фарм ва U-21 жамоалари учун замонавий қароргоҳ барпо этилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқовнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан Тўрақўрғондаги "Ёшлик" стадионида "Навбаҳор"нинг фарм ҳамда U-21 ёшлар жамоалари учун замонавий услубда янги қуриб битказилган, барча шароитларга эга қароргоҳнинг очилиш маросими ўтказилди.



Бугунги очилиш маросимига "Навбаҳор" вице-президенти Отабек Арифович Саматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби раҳбарияти ва ходимлари, вилоят футболи мутасаддилари, "Навбаҳор"нинг фахрий ва фидойи мухлислари ташриф буюришди.



Вилоят раҳбари ўз сўзида сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда футбол ривожи йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, жумладан, Наманган вилоятида ҳам миллионлар ўйини ҳисобланган футболни янада ривожлантириш бўйича самарали фаолият олиб борилганлиги, спортчиларнинг севимли машғулотлари билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, юртбошимиз ташрифлари давомида вилоятимиз футболида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этганликлари, бу эътироф янги юксак марралар сари ундаганлиги борасида тўхталди.

Шунингдек, Шавкатжон Шокиржанович муҳтарам Президентимизнинг эътирофлари самараси ўлароқ, ўтган йили узоқ йиллик танаффусдан сўнг Наманганга халқаро ўйинлар қайтганлиги, севимли жамоамиз "Навбаҳор" ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигаси “плей-офф” босқичини муваффақиятли тарзда якунлаб, мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида қатнашиб, шаҳримизда Осиё Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграшига сабаб бўлганлиги ҳамда ушбу нуфузли турнирда илк марта қатнашаётганига қарамай, жамоамиз Осиёнинг энг кучли жамоаси, таркибида Буну, Неймар, Малком, Кулибали, Митрович, Савич каби жаҳон футболи юлдузлари бўлган "Ал Ҳилол" билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашга муваффақ бўлганлиги, шунингдек, Эроннинг "Нассажи Мазандарон", Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоаларини мағлубиятга учратиб, нимчорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, ўтган мавсумда "Навбаҳор" аёллар жамоаси Биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, олий лигада қатнашадиган бўлганлиги, шунингдек, вилоятнинг футбол мактаблари, шу жумладан, "Навбаҳор" клуби қошидаги "Навбаҳор-Умид" футбол мактабида тарбияланаётган футболчилардан тузилган турли ёш терма жамоалари 7 та Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олгани, ушбу жамоаларнинг 3 таси чемпионлик унвонини қўлга киритганлиги эса янада қувонарли ҳол бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика