UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  1 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  12 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

"Навбаҳор": Эртага "Олмалиқ" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Навбаҳор": Эртага "Олмалиқ" билан ўйнаймиз

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Виктор Карпенко ҳамда ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Хуршид Хўжаевлар қўшилгани тўғрисида хабар бергандик.

Кечки пайтги машғулотларда ҳам яна бир футболчи "лочинлар" сафига қўшилиши керак эди. Катта эҳтимол билан бу "Бунёдкор" вакили Анвар Ғофуров бўлиши кутилганди. Аммо Ғофуров машғулотларда кўриниш бермади. Таркибни кучайтириш ва рақобатбардош жамоани шакллантириш мақсадида футболчилар билан олиб борилаётган музокаралар тўхтагани йўқ.

Эртага Рашид Ғофуров шогирдлари Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган. Ўйин 12.00да бошланади.

Янги мавсумга жамоавий ўйинни яхшилаш мақсадида 17 февраль куни ҳам назорат учрашуви ўтказилади. Бу сафар "Навбаҳор" Навоийнинг "Қизилқум" клуби билан ўзаро куч синашади. Тошкентдаги йиғиннинг сўнгги кунида (20 февраль) "лочинлар" яна бир назорат ўйини ўтказишади. Ушбу рақиб номи тез орада маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика