UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  8 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди Янгиликлар

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди

Кечадан бери футбол жамоатчилиги орасида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйин, ҳакамлик ҳақидаги баҳс-мунозаралар якунига етгани йўқ.

Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.

- Фирдавс Норсафаров сўнгги дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига белгилаган пенальтига муносабатингиз? Ўша вазиятда рефери тўғри қарор қабул қилдими?

- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман.

- Буни қарангки VAR билан ҳам боғлиқ турли эътирозлар кузатилмоқда. Лекин стадионларимизда VAR`га яратилган шароитларни ҳам ҳисобга олиш керак...

- Тўғри. VAR тизимини олиб келишни, адолат бўлишини бошида роса исташди. Ўтган турда "Андижон" - "Машъал" ўйинида назоратчилик қилдим. Ушбу учрашувда ҳам VAR тизимидан фойдаланилди. Лекин у ерда яратилган шароитлар қониқтирмасди. Ходимлар юқорида таъкидлаганимдек ўзи учун ўзи курашди. Интернет билан боғлиқ муаммо сабаб ўйиндан олдин офсайдни аниқлаш қийин бўлиши ҳақида хабар бериб ўтилди. Тўғри хусусий клуб, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар ҳам гапга қулоқ солган ҳолда зарур шароитларни яратишса ривожланишимизга туртки бўлади. Дейлик "Андижон"нинг ўринбосарлари ўйнайдиган  "Бўстон" стадионида ҳам видеотасвирга олишни ҳам имкони йўқ. Тоғни тепасига чиқиб тасвирга олиш керак. Бу нечинчи асрнинг футболи билмайман. Қилинадиган ишларимиз кўп. Профессионалликка ўтамиз десак танқидлар бошланади. Ютқазган жамоа ишқибозлари дарҳол ҳакамга тош отишади. 

- Айниқса сўнгги турларда бу жуда ҳам авж олди...

- Мухлислар клуб томонидан қандай ишлар қилинди, нималар яратилди деган саволни ўзига бермайди. Масалан "Турон" - "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг жамоа мураббийи оламга жар солди. "Локомотив" билан ўйинда нима бўлди? Хўп, VAR қўйилди. Жамоанинг асли хорижлик бўлган ҳимоячиси ўзининг жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Боз устига учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганда. Демак гап жамоанинг ичида. Агарда биз ёмон деяверсак яхшиликка олиб келмайди. Ҳамма ҳам инсон. Шунингдек кўпчилик ҳакамнинг қандай маош олишини билмайди. Футболчининг маоши 20, 30, 40 миллионни ташкил қилади. Мураббийлар ҳам шундай ойлик олади. Бироқ ҳакам бир ойда иккита ўйин бошқарса 5-6 миллион маош олиши мумкин. Шу билан оиласини боқади. Буни тан оламиз. 

- Бу кетишда бизда яқин йилларда ҳакамлар етишмовчилиги кузатилиши табиий...

- Захира тайёрлашимиз лозим. Бу болалар футболида ҳам кузатилаётган ҳолат ҳисобланади. Масалан Эронда 2000 нафар захира ҳаками мавжуд экан. Улардан 10 нафардан ошиғи ФИФА ҳакамлигига номзод. Бизда эса 200 нафар ҳакам чиқса дўппимизни осмонга отамиз. Четлатаверсак иш битмайди. Битта хато қилгандан сўнг, четлатишдан осон иш йўқ. Уларни тарбиялашимиз зарур.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика