"Навбаҳор" да яна қарздорлик билан муаммо пайдо бўлди. Энди Ўрунов, жамоанинг ёрдамчи мураббийи ЎФАга мурожаат қилган
07 янв 2024 08:30
Янгиликлар
"Навбаҳор" да яна қарздорлик билан муаммо пайдо бўлди. Энди Ўрунов, жамоанинг ёрдамчи мураббийи ЎФАга мурожаат қилган
Бироз аввал “Навбаҳор” жамоаси собиқ икки футболчи олдидаги қарздорликни бартараф этгани ҳақида хабар бергандик.
Бироқ бизга етиб келган маълумотларга қараганда, жамоанинг собиқ футболчиси Остон Ўрунов ва “лочинлар”нинг ёрдамчи мураббийи Григорий Колосовский ЎФА қарздорлик бўйича мурожаат қилишган.
Шунингдек, клуб футзал, аёллар, фарм жамоасидан ҳам маълум миқдорда қарздор. Бундан ташқари жамоанинг ПФЛдан ҳам қарзи бор.
Агар клуб яқин орада ушбу муаммоларни ҳал қилмаса, яна янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар