

"Навбаҳор" клуби беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди. "Лочинлар" Азимжон Аҳмедов, Русланбек Жиянов, Анасхон Раҳмонов, Муҳаммадали Ракибов ва Аҳрорхон Аббосхоновлар билан келишувни узайтиришди. Юқоридаги рўйхатдан фақат Анасхон Раҳмонов шартномасини 3 йилга узайтирган. Қолган ўйинчилар эса клуб билан мавсум охирига қадар келишув имзолашди.



