"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2018, 17:17
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ўринни эгаллаши маълум бўлди.

Бугун ПФЛ "Бунёдкор" клубидан 6 очко олиб ташлади. Шу боис тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" охирги икки турга ҳеч қанақасига "Навбаҳор"га ета олмайди.

"Навбаҳор" эса иккинчи ўриндаги "Пахтакор"дан ўтиб кета олмаслиги олдиндан маълум эди. Тўғри "лочинлар" сўнгги икки турда очколари сонини "шерлар" билан тенглаштириб олишлари мумкин. Бироқ ўзаро ўйинларга кўра "Пахтакор" юқорида туради.

Бу клублар ўртасидаги ўзаро ўйинлар:
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

"Пахтакор" сафарда урилган голлар туфайли ҳам "Навбаҳор"дан тепада бўлади. Яъни Наманганда 3:3 ҳисоби қайд этилган, Тошкентда эса 0:0.

Демак, "Навбаҳор" 14 йиллик танаффусдан сўнг, ўз тарихида 9-марта Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибига айланди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia