Навас: "Роналдунинг сири шундаки, у ҳеч қачон эришилган муваффақиятдан мамнун бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2015, 17:12
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас "Мальмё"га қарши ўйиндан (2:0) ҳужумчи Криштиану Роналду номига илиқ сўзлар айтди.

"Роналду билан бирга ўйнаш бу шараф. Биз ҳар куни у билан ёнма-ён шуғулланамиз ва ундан ўз ҳолатини ушлаб туришни ўрганишимиз керак. Айнан шу сабабли Криштиану жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Бу инсон ҳеч қачон эришилган муваффақиятдан мамнун бўлмайди. Шу нарса уни ҳар қандай рекордни ура олишга қодир қилади" - дейди Навас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com