

Рефери Давид Фернандес Борбалан 47-дақиқада Гарет Бэйлга қизил карточка кўрсатди ҳамда иккита пенальти белгилади.
"Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Улар ҳам одам ва ҳамма хато қилади. Улар ўз ишини бажаришмоқда. Биз ўз мақсадларимизга эришишимиз учун курашни давом эттиришимиз лозим. "Реал" футболчилари майдонга доимо ғалаба мақсадида чиқади.
Мен ҳар доим бор имкониятимни ишга соламан. Ҳа, битта хатога йўл қўйди, кимдир мени танқид қилиши мумкин, аммо доимо ўз ўйинимни кучайтиришга ҳаракат қиламан. Нимага қодирлигимни биламан ва "Реал" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" - дейди Навас.



