"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири"
		
		23 окт 2023 01:10
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири"
"Биз гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнаймиз. Жисмоний тайёргарлик томондан қаралганда, "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Улар яхши сифатларга эга ва икки ўйинда тўрт очко жамғаришни уддалашди.
Олдинда қийин ўйин кутиб турибди, аммо барча имкониятимизни ишга соламиз. Мухлислар учун кейинги босқичга чиқишга уриниб кўрамиз.
Биз жуда яхши жамоамиз, икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Эртага ишончли ва кучли ўйин кўрсатишимизга ишончим комил.

Ички чемпионат ва ОЧЛ ўртасида фарқ катта. "Навбаҳор" ва бизнинг ўртамиздаги фарқ шундаки, улар ички чемпионатнинг 22-турини ўтказишади, биз эса 6-турини ўтказдик. Жамоамизда кўпгина ўзгаришлар бўлди, ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Ички чемпионатнинг 22-турига келиб биз ҳам ўзимизнинг оптимал формамизга кириб оламиз.
Эртага ўйин охиридаги натижа ким кучлироқ эканлигини кўрсатади. Футбол рақибга гол уриш имкониятини бермаслик ва жамоанинг ўзи гол уришга уринишига асосланган.
Эрон термасидаги кўп йиллик фаолиятим давомида кўрганларимга асосланиб, Ўзбекистонни инфраструктура ва бошқа жиҳатларда кўринаёган ривожланиш билан табриклайман", -дейди "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар