Насри АПЛ клубида машғулот ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2018
"Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри айни дамда "Вест Хэм" сафида машғулот ўтказяпти.

Лондон клуби у билан шартнома имзолашга шошилмаяпти ва сўнгги марта бир йил олдин майдонга тушган футболчининг ҳолатига баҳо беряпти.

Франциялик футболчи ўтган ҳафтада Лондон клуби сафида тиббий кўрикдан ўтди. Олдинроқ, томонлар 6 ойлик шартнома борасида келишиб олгани, битим декабрь ойида кучга кириши эълон қилинган эди.

2016 йилнинг декабрь ойида Насри организмида допинг аниқланган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports