

Пеп Гвардиоланинг Лионель Мессига бўлган ҳурмати жуда катта бўлган. "Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри 2016 йилда "шаҳарликлар" кийиниш хонасида бўлган бир лаҳзани эслади.
«У [Гвардиола] мавсум бошида [2016-17] хабарни етказиш учун Мессидан фойдаланган. У бизга мавсумнинг биринчи ўйин кунига қадар бизнинг дўстимиз бўлишини, шундан сўнг танлов қилиши кераклигини айтди."
У кийиниш хонасида биздан сўради: “Лионель Месси шу ердами?" Биз ҳаммамиз бир-биримизга қараб: "Йўқ, у бу ерда эмас", дедик, Пеп бунга жавобан: "Демак, сизда гапириш ҳуқуқи йўқ, чунки у мен ҳеч қачон захира ўриндиғида қолдирмаган ягона футболчи", деганди".

Самир Насри Пеп Гвардиоланинг Лионель Мессига бўлган ҳарматини олқишлаб, улар бир-бирларига кўп ёрдам беришганини ва Каталонияда муваффақиятли вақт ўтказганликларини таъкидлади.



