UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  13 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

“Насаф”нинг собиқ устози Словакия клубини бошқаради Янгиликлар

“Насаф”нинг собиқ устози Словакия клубини бошқаради

Қаршининг “Насаф” клуби билан ОФК кубогида ғолиб чиққан украиналик машҳур мураббийи Анатолий Демьяненко олти йиллик танаффусдан кейин мураббийлик фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Анатолий Васильевич Словакиянинг “Нитра” клубига бош мураббий этиб тайинланди. Клубнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берилишича, украиналик мутахассисга Мирослав Немец ва Мирослав Кениг ёрдамлашишади.

“Нитра” айни пайтда Словакия чемпионатида 18 турдан сўнг аутсайдерлар қаторида бормоқда. Янги мураббий олдига жамоани кучли дивизионда сақлаб қолиш вазифаси турибди.

Анатолий Демьяненко 2011 йили “Насаф”ни бошқарган бўлса, 2012 йили Украинанинг “Волынь” клубига мураббий этиб тайинланланганди.   2013 йилдан буён украиналик мутахассис ҳеч бир жамоада ишламаётган эди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика