

"Айни пайтда мамлакатимиздаги энг барқарор клуб "Насаф"да ҳам моддий тарафлама муаммолар пайдо бўлган. Клубнинг футболчилардан 8та мукофот пули ва кўтарма пулларидан қарздорлиги бор", - деди "Футбол шарҳи" кўрсатуви бошловчиси Зафар Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев яқинда клубда молиявий муаммолар пайдо бўлганини ва клубнинг футболчилардан қарздорлиги мавжудлигини таъкидлаб ўтганди.



