"Насаф"нинг 6 йиллик мураббийи жамоадан кетиши мумкин

22 дек 2018, 15:14
"Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги штабда ишлаб келган таниқли мутахассис Денис Иванковнинг клуб билан тузган битими якунланди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган мутахассис 6 йилдан буён "Насаф"да дарвозабонларни шуғуллантириб келмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоа рулига ўтирганидан буён штабдан ўрин олган мутахассис келаси мавсумни ҳам "Насаф"да ўтказиши ҳал этилмаган. Маълум бўлишича, томонларнинг ўзаро келишуви якунланган ва шартнома узайтирилмаган.

Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Денис Иванков келаси йилда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси билан БААда ўтадиган қитъа чемпионатида иштирок этади. Катта эҳтимол айнан Осиё Кубогидан кейингина клубдаги фаолияти бўйича якуний тўхтамга келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›