“Насаф”дан тўққиз нафар футболчи ОТЖга таклиф этилди

Narzulla Saydullayev
26 июл 2018, 12:22
Ўзингизга маълум, Ўзбекистон Олимпия тема жамоамиз олдида муҳим мусобақалар кутиб турибди.

Жумладан,  Олимпия терма жамоамиз 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида  қатнашади. Бундан ташқари, Олимпия терма жамоамиз 1-8 август кунлари Вьетнамда бўладиган халқаро турнирда ҳам иштирок этади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия тема жамоамиз бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун, 27 июлдан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Терма жамоамиз сафига “Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси таклиф этилди. Булар дарвозабон – Умиджон Эргашев, ҳимоячилар - Илҳомжон Алижонов, Шерзод Насруллаев, Шароф Муҳитдинов, ярим ҳимоячилар - Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Ойбек Бозоров, ҳужумчилар - Бобир Абдухолиқов ва Худоёрхон Сагдуллаевлар.

Футболчилардан Ойбек Бозоров ва Худоёрхон Сагдуллаев 27-29 июль кунлари йиғинда иштирок этишади. Илҳомжон Алижонов ва Шерзод Насруллаевлар 30 июлдан 8 августга қадар, Умиджон Эргашев, Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов ва Бобир Абдухолиқовлар 3 августдан 2 сентябрга қадар ОТЖ ихтиёрида бўлишади.

Олимпия терма жамоамизга ва футболчиларга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz