UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Насаф" харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслигини эълон қилди Янгиликлар

"Насаф" харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслигини эълон қилди

Клуб бир неча соат аввал Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев эълон қилган мақола бўйича раддия берди.

Қаршининг "Насаф" клуби бир неча соат аввал сайтимизда эълон қилинган мақола бўйича раддия билдирди. Баёнотда "Насаф" клуби ўзининг харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслиги маълум қилган. Шу билан бирга, баёнотда клубнинг харажатлар сметаси айнан қанча миқдорда эканлигига ҳам ойдинлик киритилмаган.

"Хабарингиз бор, бироз аввал Championat.asia сайтида “Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?”сарлавҳаси остида Ўзбекистоннинг энг молиявий барқарор жамоалар учлиги келтирилган ва “Насаф” жамоасининг 2022-йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўм деб кўрсатилган.

Муаллиф бу рақамларни қаердан олгани бизга қоронғи. Лекин “Насаф” футбол клубининг йиллик харажатлар сметаси юқорида келтирилган рақамларга мутлақо мос келмайди. Муаллифдан ишончсиз манбаларга асосланиб, футбол жамоатчилиги орасида тушунмовчиликка олиб келувчи ҳаракатларга ва провокацияларга йўл қўймасликни сўраймиз.

Шунингдек, клубларга ҳурмат сақлаган ҳолда, тарқатилаётган маълумотларни клуб мутасаддилари огоҳлигида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлишини эслатиб ўтамиз", -дейилади "Насаф" клуби расмий баёнотида.

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика