

Ҳар иккала мутахасиснинг жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Кўп йиллардан буён клубимизда фаолият юритиб келаётган бу инсонлар ўзларининг меҳнатсеварлиги ва жонкуярлиги билан жамоамизда катта ҳурмат қозонишган.
Фурсатдан фойдаланиб, Виталий Николаевич ва Шуҳрат Тошпўлатовларни бугунги таваллуд айёмлари билан қизғин табриклаймиз!
Уларга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оиласи ва жамоамиз бахтига доимо соғ ва омон бўлишларини тилаб қоламиз.
Ишонамизки, бу инсонлар бундан буён ҳам ўзларининг меҳнати билан клубимиз равнақига ҳисса қўшаверадилар.
Таваллуд айёмларингиз қутлуғ бўлсин!
“Насаф” ПФК жамоаси



