UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  2 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

“Насаф” тайёргарлик машғулотларига киришди Янгиликлар

“Насаф” тайёргарлик машғулотларига киришди

Теглар :  Насаф
Давралар оралиғидаги қисқа таътилга чиққан жамоамиз, бугундан тайёргарлик машғулотларига киришди.

Машғулотлар Қарши шаҳридаги клубимиз қароргоҳида олиб борилмоқда.

Машғулотларда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоамиз йиғинига жалб этилган футболчиларимиз иштирок этишмаяпти. Булар  Дониёр Нарзуллаев, Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ғаниев ва Одилжон Ҳамробековлар.

Легионерларимиз Драган Черан ва Игорь Голбан эртага жамоа қароргоҳига етиб келишади ва машғулотларга киришади.

Жамоа таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўзингизга маълум жамоамизни дарвозабон Элдорбек Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамовлар расман тарк этишган. Ушбу футболчилар энди “Пахтакор” клубида фаолиятларини давом эттиришади.

Жамоа таркибига янги футболчилар қўшилиши кутилмоқда, бу ҳақда яқин кунларда аниқ маълумот берамиз.

“Насаф” иккинчи давра тайёргарликлари юзасидан 17 июл куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 18 июль куни эса жамоа тиббий назоратдан ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика