«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди

Khoja
30 июл 2024, 08:25
«Қўқон-1912» жамоаси иккинчи давра олдидан яна уч нафар футболчини жамоага қўшиб олганини эълон қилди.

 Қўқонликлар «Насаф» собиқ дарвозабони Азамат Сойибов, «Насаф» академияси тарбияланувчиси, украиналик Егор Кондратиук ва «Андижон» ҳимоячиси Асадбек Хабибуллаев билан шартнома тузди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қўқон-1912» жамоаси Ҳусниддин Ғофуров билан шартнома тузганини эълон қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›