UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  2 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  1 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  9 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  50 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  22 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз! Янгиликлар

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг туғилган куни. У киши бугун қутлуғ 61 ёшни қарши олдилар!

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида “Насаф” футбол клуби инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни фахр билан тилга олиш мумкин. Айниқса, кейинги пайтларда кўпмингсонли мухлисларимиз учун, “Марказий” стадионда яратилаётган шароитлар барчамизни хурсанд қилмасдан қолмайди.

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида, ёш футболчилардан муносиб ўринбосарлар тайёрлаш – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаларини бугун ҳамма эътироф этмоқда.

Катта меҳнат жамоасига раҳбарлик қилиш ҳеч қачон осон кечмаган. Ҳар бир ходимнинг муаммоси-ю, кайфиятидан доимо хабардор бўлиш, уларга ўз вақтида эътиборда бўлиш, бугунги кунда кишидан катта жасорат талаб қилади. Ана шундай раҳбарлик ва инсонийлик маъсулиятини ўз зиммасига олган раҳбаримиз, жамоамиз ҳурматида ва эътирофидадир.

Шамил ака бугун қутлуғ 61 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча ходимларлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг ҳамма мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика