UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  0 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  3 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  2 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  16 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

“Насаф” – “Пахтакор”. Ўйин олди журналистлар фикрлари Янгиликлар

“Насаф” – “Пахтакор”. Ўйин олди журналистлар фикрлари

Теглар :  НасафПахтакор
Хабарингиз бор бугун Олий Лигада 29-тур учрашувларига старт берилади. Турнинг марказий ўйини сўзсиз Қаршида бўлиб ўтади, унда «Насаф» чемпионат пешқадами, «Пахтакор»ни қабул қилади.

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинга қизиқиш мухлис-у мутахассислар ўртасида ҳар доимгидек баланд. Биз ҳам ўйин олдидан футболимизнинг баъзи  жонкуяр журналистларининг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик. Қуйида уларнинг фикрари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Нодирхўжа Юлдашев (championat.asia сайти бош муҳаррирри)

-“Насаф” кубокда ғалаба козонганидан кейин битта ўйинда ғалаба ва иккита ўйинда дуранг ўйнади. Буни икки хил сабаб билан боғлайман. Биринчилардан бўлиб ОЧЛ ҳал этилгани бўлди. Иккинчиси эса, “Насаф”нинг икки ракибига очколар жуда мухим эди. “Бунёдкор”га ОЧЛ учун,  “Динамо”га Олий Лигада қолиш учун. Қолаверса “Насаф” захира ўриндиғини узун эмаслиги ўз сўзини айтди. Лекин бугунги ўйин арафасида бу омиллар ўз кучини йўкотади. Боиси, “Пахтакор” Рўзиқул Бердиев шогирдлари учун аллакачон азалий рақибга айланиб бўлган. Ундан ташқари бу ўйин футболчилар учун хам мухим. Бизнинг Олий Лигамизда «Насаф», «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Пахтакор» каби жамоалар узоғи 8 та тузукрок ўйинда майдонга чиқадилар. Айнан шу ўйинлар орқали футболчиларимиз ўз кучларини росманасига синаб олишлари мумкин. Афсуски Элдор Суюнов жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Геворкянда хам кичик жароҳат бор. Аммо Гадоев ва Мухаммадиев хар качонгидан ҳам кучлирок ўйнашга харакат қилишларини кутяпман.

“Пахтакор” учун бу финал. “Насаф” бу йил битта финалда ўйнаб бўлди. Кубок финалига чиқа олмаган “Пахтакор” сафарда жиддий қаршиликка дуч келиши аник. Бу ўйинни бежизга финал демаяпман. Тақвимга кўра 29 турда тошкентликлар “Насаф” мехмони бўлади. Бу ўйинда улар мағлубиятга учраса «Локомотив» учун чемпионлик медалини тухфа қилишган бўлади. Худди “Насаф”да булгани каби “Пахтакор”нинг хам  захира ўриндиғи тор. Аксига олиб асосий таркиб аъзоси бўлган Аднан Орахавац «Бунёдкор»га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг захирага ўтказилди. “Пахтакор” хам ОЧЛ масаласини ғал килган бўлсада чемпионлик учун кўрашиб кўради. Жазодан кочиш учун ютказиб беради деган,  гап сўзлар асосга эга эмас. Жамоа “Бунёдкор”га росмана ўйин борасида ютқазди. “Насаф”дан фарқли равишда “Пахтакор”га мураббий кераклиги кўриниб қолди. Агар Махарадзе ўйин давомида ўз ўйинини кўрсатса, “Насаф”га қийин бўлиши мумкин.

Эртанги ўйинда кандай натижа кайд этилмасин, учрашувнинг  жароҳатларсиз ўтишини истар эдим. Ўзим эса «Олмалик» – «Бунёдкор»  учрашувини томоша қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев (championat.asia сайти)

-“Марказий”даги марказий ўйинга қизиқиш жуда ҳам катта эканлиги бор гап. Чемпионлик масаласини 95 фоизга аниқлаб берадиган ўйиндан олдин иккала жамоанинг устун ва камчиликларини келтириб ўтамиз.

Мухлислар

“Аждарлар” ўз майдонларида, ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу Рўзиқул Бердиев жамоасига устунлик бериши турган гап. Жамоа ўз майдонидаги мавсумнинг энг сўнгги учрашувда мухлислар учун ғалаба қозонишга уриниши аниқ.

Босим
“Насаф” жамоаси чемпионатда бронза медалларига эга чиқиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Жамоа футболчиларида босимсиз ўйнаш имконияти бор. Яъни натижа бирламчи эмас. “Пахтакор”да эса бунинг акси. Жамоага хатто дуранг ҳам қониқарсиз натижа ҳисобланади. “Шерлар” чемпион бўлишни исташса Қаршидан ғалаба билан қайтишлари шарт. Бу эса илк дақиқаларданоқ жамоани ҳужумга ўтишни ва гол уришга ундайди. “Насаф” эса қарши ҳужумда яхши ўйнашини барча билади.

Элдорбек Суюнов
Ўзбекистоннинг энг кучли посбонларидан бири бўлган посбоннинг жароҳат олиши жамоага қимматга тушиши мумкин. Сабаби Суюнов “Насаф”нинг биринчи рақамли дарвозабони эди. Унинг ўрни бутунлай ўзгача. “Пахтакор” Суюновнинг йўқлигидан фойдаланиб қолиши мумкин.

Статистика
“Насаф” олий лигада “Пахтакор”га қарши ўтказган охирги 17та ўйиннинг ҳеч бирида юта олмаган. Қарши жамоаси сўнгги бор 2006 йил “шерлар”ни таслим қилган. Шундан буён бу рақибни мағлуб эта олгани йўқ. Бу борада “Пахтакор”нинг устунлиги кўриниб турибди.

Ўтган турдаги ўйинлар

Тошкент клуби бир тур олдин Муборакда “Машъал” меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоа сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғолиб бўлди. Бу эса “Пахтакор”га чемпионлик кўрашини давом эттириш имкониятини қайтарди. Барчаси “шерлар”нинг ўз қўлида қолди. “Насаф” эса бир қатор асосий футболчиларсиз Самарқандда “Динамо” билан дуранг ўйнаб қайтди. Рўзиқул Бердиев асосий эътибор “Пахтакор” билан ўйинга қаратилганини айтиб ўтди.

Тахмин
Агар ўйинда қизил карточка бўлмаса баҳс дуранг натижаси билан тугаса керак. Бу шунчаки тахмин, барча масала майдонда ҳал бўлади. Иккала жамоага омад тилайман.


Азамат Умаров тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика