UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  5 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  5 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3

"Насаф" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди, жамоага Абрамов келган Янгиликлар

"Насаф" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди, жамоага Абрамов келган

Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳрида бугун Суперлиганинг икки клуби ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қаршининг "Насаф" ҳамда Бекободнинг "Металлург" жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик ўйинида биргина гол баҳс тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг 2-дақиқасида "Насаф"нинг марказий нуқтадаги универсал футболчиси саналган Ғолиб Ғайбуллаевнинг голи "аждарлар"га ғалаба келтирди.

Шуни қайд этиш керакки, "Насаф" сафида ушбу баҳсда бир қатор ёшлар ва кўрикдан ўтаётган янги легионер футболчи майдонга тушган. "Насаф"га ўз хизматларини таклиф этган россиялик ҳужумчи Николай Абрамов захирадан майдонга тушди. Ҳозирча ушбу футболчи жамоада кўрикда бўлиб турибди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасига кетган Умид Эргашев, Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов эса яқин кунларда жамоа лагерига келиб қўшилишади.

"Насаф" эртага Тошкентда норматив тестларни топширади.

"Насаф"нинг спарринг рақиби бўлган "Металлург" жамоасида сафида ҳам бир қатор ўзгаришлар руй берган. Хусусан жамоа таркиби "Пахтакор"дан келган Станислав Андреев, "Нефтчи"да мавсумни бошлаган Аваз Агалиев, "Қўқон-1912"да ўйнаган Баҳодир Пардаев ва АГМКда тўп тепган Отабек Зокировлар билан бойитилган.


Ўртоқлик учрашуви.

"Металлург" - "Насаф" 0:1

Гол
: Ғолиб Ғайбуллаев (2)

"Насаф"
: Санжар Қувватов (Машҳуржон Муҳаммаджонов, 80), Сайдулло Раҳматов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Бобир Давлатов (Худоёрхон Саъдуллаев, 77), Ислом Рашидхонов (Сардор Саъдуллаев, 84), Шерзод Темиров (Николай Абрамов, 62).

Рейтинг: -132   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика