

Юртдошларимиз Саудиянинг "Ал Шабаб" жамоасига қарши ўйинда қатнашиш учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб боришди.
Улар Доҳадаги "Pullman" меҳмонхонасига жойлашди, дея хабар қилди клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ нимчорак финали доирасидаги "Ал Шабаб" - "Насаф" учрашуви 19 февраль куни Қатарда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.







