“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви Ғузорда бўлади

Aslanov Jasurbek
31 окт 2016
Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси 4 ноябр жума куни олий лига 28-тури доирасидаги учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан куч синашади.

Яқинда “Насаф” жамоасининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган  - “Марказий” стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари бошланди. Стадион замон талабларига мос равишда, бутунлай бошқача кўринишга эга бўлади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Шу муносабат билан, “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви 4 ноябр жума куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Шунингдек миллий чемпионатимизнинг охирги, 30-турдаги Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши учрашув ҳам Ғузорда ўтказилади.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс, ҳар доимгидек Қарши шаҳридаги “Спутник” қўрғонида жойлашган ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув 3 ноябр пайшанба куни соат 15:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz