UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Пепе Рейна фаолиятини якунлади: Афсонавий дарвозабон футбол билан хайрлашди  0 19:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 4:0 (онлайн ҳисоб)  2 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  1 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  6 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  2 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  10 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  11 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими? Янгиликлар

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими?

22 сентябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби меҳмон бўлади.

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

22/09/2021, 21:00

0
:
6
Тугади

Атл.Колката

45'
90'

Мазкур ўйинга мухлислар киритиладими? Бу савол ҳамон ўз актуаллигини йўқотганича йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни Осиё Футбол Конфедерацияси бу ўйинга мухлисларнинг киритилишига қарши эмаслиги тўғрисида маълумот берганди. Ўша хабарда барчаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг жавоб хатига боғлиқ эканига урғу берилган. 

Кейинроқ сайтимиз манбаларидан бири ЎФА мухлисларнинг стадионга ташрифи масаласида ташаббусни ўз бўйнига олмагани тўғрисида маълумот тақдим қилди. Бироқ, бу хабар ўз тасдиғини топмагани учун эълон қилмагандик. 

Хабарингиз бор, бугун ушбу масалада янги хабар эълон қилинди. Унга кўра, Республика махсус комиссияси 2021 йилнинг 20 сентябридан (бугун) спорт мусобақаларини очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берди. Яъни, футбол учрашувларига карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда мухлисларнинг ташриф буюришлари мумкин бўлади. 

Шундан кейин "Насаф" ва "Моҳун Баган" ўртасидаги ўйинга томошабинлар киритилиши ёки йўқлиги билан қизиқдик ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан боғландик. Равшан Сайфуддиновичнинг маълум қилишича, ОФКнинг мурожаатига (13 сентябрь куни сайтимизда эълон қилинган) жавоб хати бугун юборилган (мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилганидан кейин). 22 сентябрь куни "Марказий" стадионга ишқибозларнинг киритилиши ОФКнинг тасдиғига боғлиқ. Кўп эҳтимол билан, ташкилот бунга қаршилик кўрсатмаса керак.

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика