“Насаф” – “Локомотив” учрашувида совғаларга эга бўлинг!
15 сен 2017 11:50
Янгиликлар
“Насаф” – “Локомотив” учрашувида совғаларга эга бўлинг!
16 сентябрь куни "Марказий" стадионимизда катта футбол. Олий лиганинг 21-турида "Насаф" Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.
Марказий учрашувга ташриф буюриб, сиз нафақат қизиқарли ва кескин учрашувга гувоҳ бўлишингиз, балки 2та велосипед ва 3 дона “Насаф” футболчиларининг имзоси туширилган футбол тўпига ҳам эга бўлишингиз мумкин. Ўйиннинг танаффус пайтида ўтказиладиган лотарея ўйинида чипта соҳиблари иштирок этишади.
"Насаф" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 16 сентябрь куни 18:45да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Cтадионга ташриф буюрганда, харид қилган чиптангизни қайтариб берилган қисмини ташлаб юборманг.
“Насаф” – “Локомотив” учрашувига ташриф буюринг ва совғаларга эга бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар