UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида Янгиликлар

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида

Теглар :  Насаф
Ўзбекистон чемпионатида ўзининг ўрнига эга бўлган ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келаётган “Насаф” футбол клубининг давралар оралиғида таркиби борасида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

“Насаф” футбол клуби таркибни шакллантириш бўйича ўзининг узоқни кўзлаган режасига эга. Бу режанинг асосий мақсади – ёш футболчиларга кўпроқ эътибор беришдир. Қашқадарё Вилоят Футбол Федерацияси Президенти ҳамда клубимиз Президенти томонидан ҳам бу режа қўллаб-қувватланмоқда. Бу мақсадларни амалга ошириш бундан буён ҳам давом эттирилади. Шундан келиб чиқиб, иккинчи даврада ҳам таркибимизни тарк этган ўйинчилар ўрнига мана шундай ёш тарбияланувчиларимиз ҳисобидан тўлдирилади. Албатта, бу “Насаф” таркибида фақат ёш футболчилар ўйнайди деган, фикрни пайдо  қилмаслиги керак. Жамоамизда улар қаторида тажрибали футболчилар ҳам бўлади.
 
Клуб қошида футбол мактаби фаолият юритмоқда ва бунда кўплаб ёш иқтидорли футболчилар вояга етишмоқда. Бунга мисол тариқасида мактабимиз тарбияланувчиларидан кейинги йилларда мамлакатимизнинг ёшлар  терма жамоасига таклиф олаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бундан ташқари улардан кўплари айни пайтда асосий таркибимизда фаолият олиб бориб, мухлисларнинг олқишига ҳам сазовор бўлишмоқда.
 
“Насаф” жамоасининг кейинги учрашувлардаги муваффақиятсизлиги сабабларидан бири – жамоамизнинг бир қанча етакчи футболчиларининг учрашувлар пайти олган жароҳатлари бўлди. Бундай футболчиларга Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматовларни мисол келтириш мумкин.
 
Жамоамиз шифокорлари шу кунларда уларнинг сафга қайтиши учун катта ишларни амалга оширишмоқда.
 
Шундай экан, клубимиз ишқибозлари бизни тўғри тушунишади деган, умиддамиз. “Насаф” футбол клуби ўз олдига қўйган юқори мақсадлар учун курашни давом эттираверади. 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика