

Ўзаро келишувга асосан жамоа таркибини Драган Черан, Игорь Голбан, Славко Лукич, Жаҳонгир Алиев, Жасур Ҳасанов ва Санжар Рашидов тарк этишди. Бу футболчиларга клуб раҳбарияти ва барча ишқибозлар номидан ўзларининг мазмунли ўйинлари учун ташаккурлар билдириб қолади. Уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилайди.
Қолган футболчилар жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви 8 июль якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 21:00да бошланади.



