UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  1 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  15 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

"Насаф" иккинчи дарвада барча уй учрашувларини тўғридан-тўғри трансляция қилади Янгиликлар

"Насаф" иккинчи дарвада барча уй учрашувларини тўғридан-тўғри трансляция қилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Келишувга кўра, иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистон чемпионати Олий Лига учрашувларининг тўғридан-тўғри трансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

Шу муносабат билан 23–24 июль кунлари Тошкентдаги Raddison Blu Hotel меҳмонхонасида Олий Лига иштирокчи жамоалари вакиллари учун махсус семинар-устахона ташкил этилди. Семинар “Empower Sports” компанияси вакиллари Диего  Компаире ва Даниэль Портабелла томонидан олиб борилди.

Унда Швейцария компаниясининг махсус интернет-платформаси бўлган Mycujoo.tv сайтида футбол ўйинларини қай тариқа жонли эфирга узатиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу семинарда икки нафар ходимимиз Туроб Ҳайдаров ва Эркин Комиловлар ҳам иштирок этишди. Иккинчи даврадан бошлаб, "Насаф" жамоамиз иштирокидаги уй учрашувларининг видеотрансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида ва клубимизнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинади. Ушбу трансляцияларни ташкил этишда ходимларимиз керакли билимларга эга бўлишди ва улар орқали клубимизга зарур жиҳозлар тақдим этилди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика