"Насаф" ҳам бугундан йиғинни бошлади
14 июл 2013 22:21
Янгиликлар


"Насаф" ҳам бугундан йиғинни бошлади
Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари ҳам бугун маълум муддатлик танаффусдан сўнг, жамоа ихтиёрига қайтиб келишди.
Клуб мураббийлар штабининг режасига кўра, давралар оралиғида ўтказиладиган йиғин асосан Қаршида ўтказиш режалаштирилган. Клуб расмий твиттерида ёзилишича, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа бугун ўз базасида тўпланиб, шу куннинг ўзида машғулот олиб борди.
Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Фақат охирги мавсумларни "Насаф" жамоасида ўтказган дарвозабон Ғайрат Ҳасановни "Нефтчи" йиғинига бориб қўйшилганини айтмаганда, бошқа ҳеч қайси футболчи ҳозирча ўзга клубга кетмаган.
Жароҳат туфайли ўйиндан ташқари холатда қолиб кетаётган, Алишер Юсупов билан Жаҳонгир Жиямуродов индивидуал тарзда шуғулланишни бошлаб юборишди.
Фикрлар