Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди

Sherzod Nurmatov
1 май 2025, 11:29
Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ва жамоа етакчиларидан бири Винисиус Жуниорни нишонга олди.

Клуб раҳбарияти италияликнинг таклиф этилиши бразилиялик вингерни ёзда Ар-Риёдга кўчиб ўтишга кўндиришига ёрдам бериши мумкин деб ҳисобламоқда.

"Sports Zone" порталининг хабар беришича, "Ал Ҳилол" вакиллари аллақачон Винисиус атрофидагилар билан музокараларни бошлаб юборган. Клуб эҳтимолий ўтишлар учун трансфер нархи, маош ва бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 800 млн евро ажратишга тайёр. Бундай таклифларга қарамай, футболчи ҳали ҳам фаолиятини "Реал"да давом эттиришга интилмоқда.

Мураббийлик масаласига келсак, ҳозирги мураббий Жорже Жезушнинг ўрнини босувчи мураббийни кўриб чиқмоқда. "Ал Ҳилол" ҳар қандай ҳолатда ҳам Анчелоттини жалб қилмоқчи, чунки у яқинда Бразилия терма жамоасини бошқариш бўйича таклифни рад этган ва мавсум тугаганидан кейин "Реал"ни тарк этиш эҳтимоли юқори.

"Ал Ҳилол" айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Иттиҳод"дан 6 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sports Zone