"Насаф" футболчиси жамоани тарк этди

Narzulla Saydullayev
5 июн 2023, 19:22
Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Комилов "Насаф" билан хайрлашган ва иккинчи даврани бошқа клубда бошлайди.

Айни пайтда унинг хизматларига Суперлиганинг 2-3 клубидан қизиқиш бор. Энг жиддий қизиқиш Яйпаннинг "Турон" клубидан.

Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов бу мавсум "аждарлар" сафида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›