UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

"Насаф" эгасиз қолган — Шаҳбоз Беғамов Янгиликлар

"Насаф" эгасиз қолган — Шаҳбоз Беғамов

Бугун сайтимиз ижодкори Фахриддин Рўзиев муаллифлигида навбатдаги мақола эълон қилинди:

"Насаф" чўкмаяпти — ЧЎКТИРИЛЯПТИ! Айбдорлар кема ичида

Бу футбол жамоатчилиги орасида ўзига хос муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимлардир мақолада келтирилган баъзи маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа қилмоқда. Шу туфайли "Насаф" клубига яқин бўлган шахслардан муносабат олишни бошладик. Дастлабки суҳбатдошимиз АГМК клуби матбуот котиби, сайтимизнинг "Тезкор студия" лойиҳаси муаллифи Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Маълумот учун, Шаҳбоз Қаршида туғилган, Қашқадарё футболи билимдонларидан ҳисобланади. Шунингдек, у маълум муддат "Насаф"да ҳам фаолият юритган.

"Бевосита "Насаф" ҳақида гапирадиган бўлсам, анча аввал пайдо бўлган "жароҳат йиринглаб кетган" ва энди ўз асоратларини кўрсатяпти. Ҳозир бошқа жойда ишлаётган бўлсам ҳам, ҳалигача "Насаф" борасида кўплаб маълумот ва мурожаатлар келиб туради. Рости, Қаршидаги воқеалардан 100% хабардорман.

Ҳозирги ҳолатдан хулоса шуки, кимдир истеъфога чиқиши керак. Бердиев ва Кучеренко ўртасидаги зиддият шу даражага етиб келдики, энди улар 1 жойда ишлай олишмайди. Клуб президенти ва Сергей Петрович ўртасидаги муносабатлар зўр. Улар Бердиевнинг кетишини исташмоқда.

Рўзиқул ака яхши ишлаяпти, клубни доимий равишда юқорида олиб юрибди. Бундан ташқари, унинг ўзбек футболидаги обрўси ва мухлислар меҳри бор. Шу туфайли раҳбарият Бердиевни тўғридан тўғри бўшатиб юборишга қодир эмас. Бу факт. Улар мураббийнинг ўзи кетишини кутишяпти.

Ўз навбатида Бердиев ҳам бир неча бор Кучеренко билан бирга ишлай олмаслигини таъкидлади. У бош менежернинг кетишини истайди. 

Хулоса шуки, айни пайтда кимдир истеъфога чиқиши шарт. Ҳолат ўзгармайдиган бўлса, бундан фақат ва фақат "Насаф" ютқазаверади. Жамоа юқори ўринни олса, лицензиялаш билан боғлиқ муаммо пайдо бўлади, ташкилий масалаларда камчиликлар бўлаверади. Менимча, бу шунчаки тасодиф эмас. Қандайдир сунъий ҳолатгаям ўхшаяпти. Чунки томонлар бир-бирининг хатосини кутиб яшаяпти.

Жанжал бўлган уйдан 40 кун файз кўтарилади, дейишади. "Насаф"да ҳам ҳозир шундай ҳолат. 

Бевосита истеъфо масаласига фикр билдираман. Мухлислар томонидан қарасак, Бердиев қолиши ва ишлашда давом этиши керак. Аммо раҳбарият Кучеренкога ишонч билдиришда давом этмоқчи. Клуб президенти Сергей Петровичнинг сиёсатидан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпти.

Бу муаммолар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Айни пайтда клубни эгаси йўқ десак ҳам бўлади. Жамоа алоҳида лагерга ажралиб қолган, раҳбарият алоҳида. Бу жуда жиддий ҳолат. Клуб президенти аниқ бир қарорга келолмаяпти ёки буни ошкор қилмаяпти. У аниқ баёнот бериб, 1 кишини танлаши керак. Лекин ҳозирча жимлик. Фақат воқеадан азият чекаётган томон баъзи-баъзида овоз чиқариб қўймоқда.

Хуллас, кимдир кетиши аниқ. Кўпчилик Бердиев қолсин, дейди. Аммо якуний қарорни қабул қиладиган томон бу фикрда эмас. Шу туфайли бу жуда қизиқ жараён бўлади", — дейди Беғамов

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика