"Насаф” Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди
01 май 2016 08:41
Янгиликлар
"Насаф” Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди
Жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 6-тур учрашувини Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳри “Ал-Айн” жамосига қарши ўтказишидан хабарингиз бор.
Бугун эрталаб “Насаф” профессионал футбол клуби расмий делегацияси ва жамоа мураббийлари ҳамда футболчилари Тошкентдан БААнинг Шаржа шаҳрига йўл олишди.
Жамоамиз делегацияси уч соатдан кўпроқ парвоздан сўнг Шаржа шаҳрига етиб боришади ва у ердан Ал-Айн шаҳрига қараб йўл олишади. Ал-Айн шаҳридаги ўзлари учун ажратилган “Hili Rayhaan by Rotana Hotel” меҳмонхонасига бориб жойлашишади.
Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ал-Айн” жамоасига қарши учрашувга 25 нафар футболчини олиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Айн” – “Насаф” учрашуви 3 май сешанба куни бизнинг вақт билан соат 21:30да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар