"Насаф" - "Ал Садд" учрашувига чипта ютиб олган мухлислар аниқ

1 мар 2018, 19:05
"Хавини кўришни истайсизми? Марҳамат" номли чоп этилган хабарда викторина шаклида "Насаф" - "Ал Садд" учрашувига 5та чипта ўйналганди.

Викторина шартига кўра,Суперлига тарихидаги дастлабки гол муаллифи ким бўлишини топган биринчи бешта мухлисларга чипта тақдим этилиши айтилганди.

Навоийда бошланган Суперлига доирасидаги “Қизилқум” (Навоий) – “Локомотив” (Тошкент) учрашувида "темирйўлчилар" ҳужумчиси Марат Бикмаев илк голни уришга муваффақ бўлди.

Тарихий голга Марат Бикмаев муаллифлик қилишини топган илк беш нафар мухлислар қуйидагича: "gm_buhgalter", "samdinamo_sam", "Pakhtakor uz chempion live", "Akmal Zarkent", "Sayfiddin Anvarov".

Қуйида ғолибга айланган ишқибозлар, яъни сайтимиз ўқувчилари изоҳда ўз телефон рақамларини ёзиб қолдиришларини сўраймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›