"Насаф" январь ойида Қаршида, 3 февралдан Туркияда йиғин ўтказади

Narzulla Saydullayev
4 янв 2025
Ўзбекистон чемпиони Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни ҳозирча Қаршида давом эттиради.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "аждарлар" январь ойида Қаршида йиғин ўтказишади.

3 февраль кунидан Туркиянинг Анталия шаҳрида машғулотларни бошлашади. Бу йиғин давомида "Насаф" бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирган. 

Улардан бири Россиянинг "Спартак" клубига қарши ўтиши ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia