"Наполи"дагилар Хвича борасидаги таклифни ўйлаб кўрмайди

Mirjalol Normatov
30 апр 2023, 16:51
"Наполи" мавсумлар оралиғида вингер Хвича Кварацхелияни сотиб юбормайди.

Неаполликлар ёзги трансфер ойнасигача футболчи учун бир қанча таклифлар олишга тайёр туришибди. Бироқ улар барчасига рад жавобини беради.

Хвича "Наполи"даги илк мавсумини ўтказмоқда. 22 ёшли грузиялик ушбу мавсум барча турнирарда 36 ўйинда қатнашиб, 14 гол ва 16 ассист қайд этди.

Олдинроқ футболчига кўплаб топ-клублар томонидан қизиқишлар бўлаётгани ва ҳатто ўтиши эҳтимоли катталиги ҳам айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Il Mattino

Сўнгги янгиликлар

Барча ›