

Неаполликлар ёзги трансфер ойнасигача футболчи учун бир қанча таклифлар олишга тайёр туришибди. Бироқ улар барчасига рад жавобини беради.
Хвича "Наполи"даги илк мавсумини ўтказмоқда. 22 ёшли грузиялик ушбу мавсум барча турнирарда 36 ўйинда қатнашиб, 14 гол ва 16 ассист қайд этди.
Олдинроқ футболчига кўплаб топ-клублар томонидан қизиқишлар бўлаётгани ва ҳатто ўтиши эҳтимоли катталиги ҳам айтилганди.



