"Наполи" "Спартак" футболчисини сотиб олмоқчи

19 авг 2020, 19:30
"Наполи" раҳбарияти тез орада клубни тарк этиши кутиляётган Калиду Кулибалининг ўрнига номзод қидирмоқда.

"Адзуррилар" Москванинг "Спартак" клуби ҳимоячиси Георгий Жикияга қизиқиб қолган. Шунингдек, неаполликларнинг рўйхатида Сократис Папастатопулос ("Арсенал") ҳамда Габриэль ("Лилль") ҳам бор.

Transfermarkt портали Жикияни 9 млн еврога баҳолаган. 26 ёшли ўйинчининг "Спартак" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: corriere.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›