UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  39 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  0 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  3 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  22 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  0 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 23:19Бир-икки, бир-икки...  7 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  13 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  3 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  66 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1

"Наполи" Скудетто орзусида, "Ювентус" ҳозирча фақат пул сарфлаш бўйича чемпион Янгиликлар

"Наполи" Скудетто орзусида, "Ювентус" ҳозирча фақат пул сарфлаш бўйича чемпион

Мавсумга тайёрланиш давомида А Серияда ким қанча пул сарфлагани ҳақида гаплашамиз.

Италия телевизион ҳуқуқлардан тушадиган пул ва умуман ўша пулларни айлантириш борасида АПЛдан анча ортда. Бу эса трансфер бозорида жамоаларнинг пул сарфлашига ҳам таъсир қилади — "Челси"нинг бир ўзи А Сериянинг энг кўп маблағ сарфлаган икки жамоасини ортда қолдирди. Лекин бу пулларни ким қандай ишлатгани қизиқ бўлса ажаб эмас — топ-5да сиз кутмаган клуб бор.


1."Ювентус" — 102,4 миллион евро

"Кекса синьора" чемпионлик титулини қайтариш йўлини излаш билан оввора. Қаторасига учинчи йил биринчи ўринсиз қолиши мумкин бўлган туринликлар, етакчиликни қайтариш учун пул сарфлашда барчани ортда қолдирди. Бундан ташқари, Аллегри учун муҳим икки марказий ҳимоячи — де Лигт ва Кьеллини ҳамда форвард Пауло Дибала жамоадан кетди.

Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида жамоа "Торино"дан Бремерни 41 миллион эвазига, ўнг қанотга Федерико Кьезани (40 млн), чап қанотга — Филип Костични (12 млн) ва чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбьязони ўз сафига қўшиб олди. Қизиғи, Андреа ҳозирча "кекса синьора" асосий таркибига тайёр эмаслиги сабабли "Болонья"га ижарага бериб юборилди.

Бундан ташқари, Анхель Ди Мария ва Поль Погба — "Юве" сафига келиб қўшилганини унутмаслик лозим. Италия футболи гранди мухлисларини янада хурсанд қиладиган томони, бу икки номдор футболчи жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди.


2. "Аталанта" — 98 миллион евро

Ўтган мавсум бергамоликлар учун у қадар омадли бўлмади — етакчиларнинг тинмай жароҳат олиши ва 8-ўрин. Жамоа Алексей Миранчукдан воз кечишга қарор қилди — ҳозирча ижара. Чап қанот вингери Адемола Лукман (Гасперини футболчини турли позицияларда синаб кўрмоқда), "пропискаси" бўйича ўнг қанот ҳимоячиси Брандон Соппи таркибга жалб қилинди. Бироқ энг катта сумма Жереми Бога (22 млн евро), ярим ҳимоячи Эдерсон (21 млн), марказий ҳимоячи Мерих Демираль (20 млн) ва Расмус Хейлунд (17 млн) трансферлари учун сарфланди.

Бу ўйинчиларнинг ҳар бири "Аталанта" сафида майдонга тушишга ҳам улгурди, Демирал эса марказий ҳимоячилар учлигида Толои ва Жимшити/Околи билан асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган. Биринчи турлардан келиб чиқиб, "бозорда"ги ишларга анча самарали деб баҳо бериш мумкин.


3. "Наполи" — 68,05 миллион евро

Неаполликлар аниқ нуқталарни кучайтиришди — таянч зона ва ҳужумнинг чап қаноти мустаҳкамланди, захира учун марказий ҳимоячи. Хвича жамоага мослашиши шу қадар омадли ўтмоқдаки, у кутилганидан анча кўп гол уриб улгурди. Таянч ярим ҳимоячи Ангисса "Лацио" билан ўйинда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди — майдоннинг рақиб томонида ҳам ёрдам берди, ҳужумларни бошлашда марказий ҳимоячилар чизиғига ҳам тушишга улгурди. Ким Мин Че Италия гранди сафида барча учрашувларни тўлиқ ўтказди.


4. "Милан" — 48,2 миллион евро

Россонери трансфер бозорида шов-шувли харидларни амалга оширишга у қадар ҳаракат қилмагандек — аммо аниқ режа бўйича иш олиб борилмоқда. "Барселона"дан Сержиньо Дест ижарага олинди. Бир йил аввал худди шу усулда "Милан"га келган Жуниор Мессиас ва Алессандро Флоренци "Кротоне" ва "Рома"дан тўлиқ сотиб олинди — 4,5 ва 2,7 млн эвазига. Италияликлар "Шальке"дан Малик Тиавни сотиб олди (7 млн. Transfermarkt"даги нархи 6 млн).


Асосий харид ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлди  — Шарль Де Кетеларе энди "Милан" шарафини ҳимоя қилади. "Брюгге" иқтидорли футболчиси учун 32 миллион олди.


5. "Сассуоло" — 48 миллион евро

Ўтган мавсумнинг 11-жамоаси бу йил юқорироқ мақсадларни кўзлаб, 9 нафар янги футболчини таркибига жалб қилди: Андреа Пинамонти ва Жаниса Антиста ижарага, чап қанот вингери Черво (2 млн),  марказий форвард Эмиль Кейдени 3 млн.га, марказий ярим ҳимояга Абду Харруини (3 млн) харид қилди. Бироқ ўртамиёна саналган жамоа Маттеус Энрике, Кристиан Торстведт, Арман Лорьянте ва Агустин Альваресга кўп пул сарфлади — умумий ҳисобда бу ўйинчиларга 40 миллион евро сарфланди.



Рейтингнинг кейинги поғоналаридан "Удинезе" (46 млн), "Салернитана" (44,48 млн) ва "Лацио" (39,7 млн) жой олган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика