"Наполи" раҳбарияти ўзининг энг яхши тўпурарини қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
16 ноя 2021, 17:15
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳозирда яхши формага кириб олган.

Неаполликлар 60 миллион еврога харид қилган футболчига "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас. Жамоа раҳбарияти у билан шартномани узайтирмоқчи ва миш-мишларга барҳам бермоқчи.

22 ёшли форвард жорий мавсум "Наполи" таркибида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport