

Маълумотларга кўра, футболчи учун катта маблағ таклиф қилган Саудия Арабистони клуби - "Ал Ҳилол". Улар Осимхен борасида "Наполи"га иккита таклиф юборишган. Бири 120 млн, иккинчиси 140 млн. евролик.
"Наполи" иккала таклифни рад этди, чунки ҳужумчи трансферидан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи. "Ал Ҳилол" тез орада яна таклиф юборишни режа қиляпти.
Олдинроқ, "Наполи" ўз форвардини 200 млн. еврога сотмоқчилиги эълон қилинганди.



