"Наполи" Милик билан хайрлашади
16 мар 2020 00:25
Янгиликлар
"Наполи" Милик билан хайрлашади
"Football Italia" нашри хабарига кўра, польшалик футболчи Неаполь клуби билан янги шартнома борасида келиша олмаган.
Битим борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Эслатиб ўтамиз, Миликнинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Неаполликлар раҳбарияти ҳужумчини текинга қўйиб юбормаслик учун уни ёзда сотиб юборишга қарор қилди. Аввалроқ Аркадиушга "Арсенал", "Тоттенхэм", "Интер" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, Италия А Сериясининг жорий мавсумида 16 ўйинда майдонга тушган 26 ёшли Милик 9та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар