

Агар ҳимоячи Калиду Кулибали сотилса, неаполитанлар "Сассуоло" вингери Жереми Бога, "Арсенал" ҳимоячиси Сократис Папастатопулос, "Рома" ярим ҳимоячилари Жордан Верету ва Ченгиз Ундерни сотиб олиш ниятида, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Олдинроқ, "Наполи" Кулибалининг трансферидан 70 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилгани ҳақида хабар берилган эди.



