

"Мариу Руй ва Фаузи Гулямлар аниқ "Наполи"да қолишади, чунки улар кучли ҳимоячилардир. Трансферлар ойнаси якунланганига қадар яна иккита йирик трансферларни амалга оширамиз деб ўйлайман", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" якунланган мавсум А Серияда 2-ўринни банд қилди ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
"Наполи" кеча ўртоқлик ўйини доирасидаги "ФеральпиСало" клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинида рақибни йирик 5:0 ҳисобида таслим этди.




