"Наполи" билан ўйиннинг томошабинларсиз ўтиши "Барселона"га қанчага тушади?

10 мар 2020, 23:31
Аввалроқ коронавирус эпидемиясининг таҳдиди туфайли ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида "Камп Ноу"даги баҳс ҳам мухлисларсиз стадионда ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик.

Расман: "Барселона" - "Наполи" ўйини бўш трибуналар остида ўтади

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеунинг маълум қилишича, учрашувга томошабинлар ташрифининг таъқиқланиши туфайли каталон клуби 6 миллион евро зарар кўради.

Маълумот учун, Италия бугунги кунда коронавирус тарқалишининг жаҳондаги иккинчи ўчоғига айланган бўлиб, мамлакатда 9 минг нафарга яқин инсон шундан азият чекмоқда.

Испанияда ушбу касалликка чалинганлар сони 1 600 нафардан ошади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ABC.es