"Наполи" Азмуннинг ўрнига Кокоринни харид қилиши мумкин
25 апр 2020 13:55
Янгиликлар
"Наполи" Азмуннинг ўрнига Кокоринни харид қилиши мумкин
"Сочи"да ижара асосида ўйнаётган "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин "Наполи" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Неаполликлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Кокорин вариантини ўрганишмоқда ва клуб уни ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.
"Наполи"нинг шорт-листида яна бир "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун ҳам бор. Олдинроқ маълум бўлганидек неаполликлар эронлик ҳужумчининг агентлари билан боғланишган.
Коронавирус эпидемияси туфайли содир бўлаётган иқтисодий инқироз сабаб клуб Кокоринни Азмундан афзал кўриши мумкин. "Зенит" Азмун учун 35-50 миллион евро талаб қилса, Кокорин "Наполи"га эркин агент сифатида ўтиши мумкин. Унинг "Зенит" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунланади.
Манба: metaratings.ru
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар