
Йилнинг сўнгги баҳсида неаполликлар "Кротоне"ни мағлуб этишди.
"Наполи"нинг бу ғалабаси якунланаётган йил А Сериядаги 18-муваффақияти бўлди. Неаполликлар сўнгги марта 2016 йилнинг 29 октябрида Туринда "Ювентус"га мағлуб бўлган эди.
Шу билан бирга, "Наполи" чемпионатнинг биринчи ярмида 48 очко йиғиб, клуб рекордини янгилади - бу жамоанинг 1987/88 мавсумдан кейинги энг яхши натижаси.