UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  0 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  4 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 21:10Саудия Арабистони. "Ал Раед" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  3 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  5 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  7 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  85 18:00Расман: "Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   10

Наманганлик футболчилар Нанай қишлоғида йиғин ўтказишмоқда (ФОТО) Янгиликлар

Наманганлик футболчилар Нанай қишлоғида йиғин ўтказишмоқда (ФОТО)

Яқинда танлов асосида Наманган спорт коллежига қабул қилинган 2004 йилда туғилган футболчилар машғулотларга зўр беришган.

Футболчилар шу кунларда Тошкент вилоятининг Нанай қишлоғида 10 кунлик ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Кеча сайтимиз вакиллари шундоққина тоғ ён бағрида жойлашган сўлим қишлоқда бўлиб, ёш футболчиларнинг машғулот жараёнини кузатиб қайтдик. 

17 нафар футболчи машғулот олиб бораётган йиғинга таниқли мураббий Рауф Инилеев раҳбарлик қилмоқда. Шерзод Жўраев эса Наманган спорт коллежининг 2004 йилда туғилган футболчиларига бош мураббий этиб тайинланган. 

Биз кечга яқин Нанайга кириб борганимизда болалар тўп билан ишлаш машқларини бошлаб юборишган экан. "Бу ерда 10 кун давомида машғулот ўтказамиз, - дейди жамоа бош мураббийи Шерзод Жўраев. - Ҳаво яхши, футболчилар ҳам зўр бериб машқ қилишмоқда. Бу футболчиларни яқинда танлов асосида қабул қилиб олдик. Кейинчалик улардан Наманган футболи учун моҳир ўйинчилар етиштириб беришга ҳаракат қиламиз". 

Шуни айтиш лозим, футболчилар бу ерда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишяпти. Эрталабки машғулот соат тўққизда бошланса, кечки машғулотларга соат бешдан кейин старт берилади. Ўн кунлик йиғин якунига етганидан сўнг жамоанинг Тошкентга келиб бирорта жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш мураббийлар режасидан ўрин олган. 

Х.Холиқов. 












Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика