UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Нагельсманн: "Агарда "Бавария" ЕЧЛни қўлга киритса, қуръа омадли келган деб бўлмайди" Янгиликлар

Нагельсманн: "Агарда "Бавария" ЕЧЛни қўлга киритса, қуръа омадли келган деб бўлмайди"

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1/4 финалида "Манчестер Сити" рақи бўлгани ҳақида гапирди.

"Қуръани мураббийлар штаби билан биргаликда томоша қилдик. Яхши ва қийин рақиб. Агарда ЕЧЛ совринини қўлга киритадиган бўлсак, бизга қуръа омадли тушган деб бўлмайди.

Қийин гуруҳдан чиқдик. Кейин ПСЖ билан баҳслар, энди эса "Сити". Балки ярим финал ҳам топ-даражада бўлар. Ўтган мавсумда "Реал" шу каби оғир йўлни босиб ўтди. Биз ҳам ўйинга яхши тайёрланамиз ва сабрсизлик билан кутамиз.

Пеп Гвардиоланинг "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити"даги кўплаб ўйинларини томоша қилганман. Пепнинг жамоалари анчагина қувноқ. Унинг ғоялари анча тажовузкор ва жамоалари тўп билан кўп бўлади. Унинг жамоалари ўйинларини бажонидил томоша қиламан.

Эрлинг Холанд - вазиятларни ҳал қилувчи хавфли футболчи. Тезлик ва жисмоний жиҳатдан унинг сифатлари юқори. У тез югуради ва унга қарши ўйнаш ёқимли эмас. Бироқ бизда ҳам яхши ҳужумчилар бор. Ўз навбатида "Сити"нинг таркиби ҳам жуда кучли", - деди Нагельсманн.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика